АҚШдан бошпана сўраб борган ўзбекистонликлар тергов қилиняпти

Олам

image

Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) Мексика орқали АҚШга кирган ўндан зиёд Ўзбекистон фуқаросини тергов қилмоқда.

Разведка маълумотларига кўра, АҚШдан бошпана сўраб борган ўзбекистонликлар мамлакатнинг жанубий чегарасига ИШИДга алоқадор контрабанда гуруҳи ёрдамида етиб келган.

Уларнинг ИШИДга алоқадорлиги ҳамда террор ташкилотининг бу борадаги аниқ режасига оид бирор маълумот бўлмаса-да, бюро ўзбекистонликларни атрофлича тергов қилмоқчи.

Айтилишича, жорий йил бошида Ўзбекистондан келган муҳожирлар гуруҳи бошпана сўраб, АҚШ расмийларига мурожаат қилган. Шундан сўнг, улар Ички хавфсизлик департаменти томонидан текширилган ва судгача АҚШга қўйиб юборилган.

Кейинчалик ФҚБ чет эл фуқароларига АҚШга саёҳат қилишда ёрдам берадиган одам контрабандаси тармоғи мавжудлигини аниқлаган. Бу тармоқнинг ИШИД билан алоқаси борлиги тўғрисида далиллар пайдо бўлгач, бутун мамлакат бўйлаб муҳожирларни топишни ва уларнинг келиб чиқишини текширишни бошлаган.

АҚШ расмийларига кўра, ИШИДга алоқадор контрабандачи террор гуруҳининг аъзоси эмас, балки ташкилотга шахсий хайрихоҳлик билдирувчи мустақил пудратчига ўхшайди. Ҳозирда разведка ҳамжамиятининг фикрича, у ИШИД буйруғи билан бу шахсларга ёрдам бергани асосланмаган.
CNN'нинг ёзишича, муҳожирлар ҳамон ФҚБ томонидан жиноий таҳдид сифатида текширилмоқда.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ ФҚБ CNN

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг