АҚШдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Жамият
−
10 Октябрь 2024 11926 1 дақиқа
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси Флоридада яшаётган фуқароларга “Милтон” тўфони сабабли эҳтиёт чоралари кўришни тавсия қилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Флорида штатининг 51 шаҳрида фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Шу сабабли Ўзбекистон фуқароларига эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилади.
Фуқаролар зарурат бўлганда қуйидаги рақамлар орқали тез ёрдам сўраши мумкин:
+1-202-251-8298 ва +1-202-300-9526.
Ўзбекистон элчихонаси, шунингдек, АҚШнинг Фавқулодда вазиятлар бўйича федерал агентлиги билан боғланишни тавсия қилади:
• Тез тиббий ёрдам: 911;
• Федерал агентлик ишонч телефони: (800) 621-3362/ (800) 462-7585/ (800) 985-5990;
• Умумий масалалар бўйича: 202-646-2500;
• Флорида штати ишонч телефони: +1-800-342-3557;
• Флорида штати эвакуация хизмати: +1-800-729-3413 (маҳаллий вақт билан 07:00 дан 19:00 гача).
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг АҚШдаги элчихонаси ҳам “Милтон” тўфони туфайли ўз фуқароларини Флорида, Жоржия ва Жанубий Каролина штатларидан эвакуация қилишга чақирган эди.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель