АҚШдаги ўзбек муҳожири: ҳар бир одамга 1200 доллардан берилмоқда
Олам
−
16 Апрель 2020
11850AҚШ ҳукумати томонидан коронавирус пандемияси пайтида мамлакатдаги ҳар бир одамга 1200 доллардан берилиши бошланди. Бу ҳақда АҚШдаги ватандошларимиздан бири Беҳзод Мамадиев ижтимоий тармоқдаги ўз сахифасида хабар бермоқда.
“AҚШ ҳукумати оилаларга ваъда қилган ёрдам пуллари одамларнинг банк ҳисобларига келиб тушишни бошлади. Шу кунгача миллионлаб оилалар аллақачон пулни олган. Жумладан, каминанинг ҳисобига ҳам бугун тушибди.
Ёрдам пули тўғридан тўғри банк ҳисобига келиб тушади. Банк ҳисоби ҳақида давлатга маълумот бермаган шахсларга пул чек кўринишида почта орқали юборилади”, дейди ўзбек муҳожири.
Эслатиб ўтамиз, 25 март куни АҚШ Сенати коронавирус пандемияси туфайли мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2 триллион доллар миқдорда пул ажратди. Режага кўра, йиллик ойлиги ўртача 75 000 АҚШ доллари ёки ундан кам бўлган шахсларнинг ҳар бирига 1 200 АҚШ доллари, уларнинг ҳар бир фарзанди учун эса қўшимча 500 доллардан пул берилади. Шунингдек, шифохоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида 130 миллиард доллар ажратилади.
LiveБарчаси