АҚШдаги сув тошқинларида 6 киши ҳалок бўлди
Олам
−
22 Март 2020
3833АҚШнинг Индиана штатида жойлашган Лорел шаҳрида кучли сув тошқинлари бошланди. Бу ҳақда маҳаллий WBIW телеканали хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида 6 киши ҳалок бўлган.
Таъкидланишича, 20 март куни қирғоқларидан тошиб кетган дарё йўлдаги машиналарни оқизиб кетган. Кеча, 21 март куни қутқарувчилардан иборат гуруҳ ҳалок бўлганларнинг жасадини топган.
Штат фавқулодда ҳолатлар бошқармаси берган хабарга кўра, нобуд бўлганларнинг уч нафари болалар бўлган.
Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь