АҚШдаги энг катта миллий байроқни чақмоқ урди (фото)

Олам

image

Висконсин штатидаги АҚШнинг энг катта миллий байроғини чақмоқ урди. Шундан сўнг байроқ ярмигача йиртилиб кетди. Бу ҳақда  “Heavy” портали хабар бермоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, сўнгги бир неча кун ичида АҚШнинг бир қатор штатлари ёмон об-ҳаво кузатилмоқда. Кучли момақалдироқ ва шамол 30 минг уйни электр таъминотисиз қолдирди. Жабрланганлар ичида мамлакатнинг энг катта байроғи ҳам бор.

Маълумот ўрнида, Acuity Insurance  байроғи 21 га 42,6 метр бўлиб, оғирлиги 154 кг. У Америка армияси хизматида ҳалок бўлган туман аҳолисини хотирлаш учун Шебойган шаршараси яқинида 30 метр баландликда ҳилпираб туради.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ

Баҳолаганлар

238

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг