АҚШда вертолёт алоқа минорасига бориб урилди. Қурбонлар бор (видео)
Олам
−
21 Октябрь
5076Кеча, 20 октябрь куни кечқурун АҚШнинг Техас штати Хьюстон шаҳрида вертолёт алоқа минорасига урилиб кетиши оқибатида бир нечта одам, жумладан, бир бола ҳам ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Нашрга кўра, ҳодиса Энгельке ва Шимолий Эннис кўчаси яқинида маҳаллий вақт билан кечки соат 8:00 атрофида содир бўлган. Расмийлар аниқ неча киши ҳалок бўлганини маълум қилмаган, аммо Хьюстон полицияси бошлиғи Ной Диасга кўра, бортида тўрт киши бўлган хусусий Robinson R44 вертолёти ҳалокатга учраган.
Шаҳар мерининг маълум қилишича, вертолёт Эллингтон аэропортидан (ҳалокат жойидан 27 км жанубда) ҳавога кўтарилган ва кейинроқ ҳалокатга учраган. Маҳаллий вақт билан кечки соат 9:30 да ҳодиса оқибатида юзага келган ёнғин ўчирилгани ҳақида хабар берилган. Ўт ўчириш хизматига кўра, ҳудуддаги уйлар хавфсиз ҳолатда қолмоқда, лекин ҳалокат жойи даҳшатли кўринишга эга.
Ҳодиса жойига яқин бўлган баъзи уйлар электр таъминотисиз қолган. Шаҳар мерининг таъкидлашича, ҳудудда бутан баллонининг мавжудлиги туфайли портлашнинг янада катта кўламда бўлмаганлиги шаҳар учун “омадли” бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва вилоятида 14 йўловчини олиб кетаётган вертолёт ҳалокати оқибатида камида 6 киши қурбон бўлди ва 8 киши оғир жароҳат олган эди.