АҚШда ушланган ўзбекистонликни Тошкент қидиргани маълум бўлди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, АҚШнинг Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ICE) 31 ёшли ўзбекистонлик муҳожир А.Б.ни террорчилик ишларида алоқадорликда гумон қилган ҳолда ҳибсга олганди. У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2 моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумонланиб, қидирилаётган бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасига таяниб, “Дунё” хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 242- моддаси (жиноий уюшма ташкил этиш) ва 244-моддаси (оммавий тартибсизликлар) 3-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган ҳамда халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Б.А. АҚШнинг ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан қўлга олинган.

Б.А.ни қўлга олиш бўйича тезкор-қидирув ҳаракатлари 2024 йилнинг май ойида бошланган ва Ўзбекистоннинг тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда амалга оширилган. Олиб борилган ишлар натижасида фуқаро Б.А. жорий йилнинг ноябрь ойи бошида АҚШда қўлга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Тошкент муҳожир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг