АҚШда ўрмон ёнғинлари кенг ёйилмоқда
Олам
−
30 Апрель 2022
4946АҚШ жанубидаги Нью-Мексико штатининг шарқий ва жануби-ғарбий қисмида ўрмон ёнғинлари давом этмоқда. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди.
Мамлакатдаги энг йирик ёнғин 6 апрель куни бир вақтнинг ўзида Нью-Мексико штатининг беш нуқтасида бошланган. Ёнғин Санта-Фе шаҳригача тарқалган бўлиб, унинг майдони 303 квадрат кмдан ошади.
Ёнғин тез тарқалиш хавфи сабабли Нью-Мексико штати аҳолисининг бир қисми эвакуация қилинган. Расмийлар минглаб одамлар Санта-Федан 60 километр шимоли-шарқда жойлашган Море водийсига эвакуация қилинишини эълон қилди.
Кучли шамол ва қуруқ ҳаво ёнғинни ўчиришни қийинлаштирмоқда. Ёнғин кутилганидан анча тез тарқалмоқда. Ёнғинни ўчиришга 2000 нафар ўт ўчирувчи ва қутқарувчи жалб қилинган.
Аввалроқ, АҚШда кузатилаётган даҳшатли ёнғинлар Аризона штатида ўнлаб уйларни йўқ қилгани ва Нью-Мексико штатидаги кўплаб кичик қишлоқларни хавф остига қўйгани ҳақида ҳабар берилганди.
Камрон Кенжаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь