АҚШда ўлим жазоси 17 йил деганда яна тикланди
Олам
−
16 Июнь 2020
6876АҚШ федерал ҳокимияти ўлим жазосини июль ойи ўрталарида қайта тикламоқчи. Бу 17 йиллик “танаффус”дан кейин содир бўлади. Бу ҳақда Қўшма Штатлар Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
АҚШ Бош прокурори Уильям Барр Федерал қамоқхоналар бюросига тўрт қотил учун ўлим жазоси ижро этиладиган санани танлашни буюрди. Уларнинг икки нафари вояга етмаган болаларнинг қотили ҳисобланади.
Ушбу маҳкумларнинг қатл этилиши 13, 15 ва 17 июлга, шунингдек, 28 августга белгиланган.
Қатл аллақачон учта штатда қўлланилаётган махсус дори ёрдамида амалга оширилади.
Ўтган йили АҚШ Президенти Дональд Трамп оммавий қотилликларга нисбатан олий жазо – ўлим жазосини қўллаш кераклигини айтган эди. У Адлия вазирлигига тегишли қонун ишлаб чиқишни топширди.
Маълумотларга кўра, 2003 йилдан кейин ҳам айрим штатларда ўлим жазоси қўлланилган.
LiveБарчаси