АҚШда тажриба учун вирус юқтирилган маймунлар қочиб кетди (видео)

Олам

image

Кеча, 28 октябрь куни АШнинг Миссисипи штатида содир бўлган автоҳалокат пайтида Луизиана штатидаги Тулейн университетидан олиб кетилаётган резус-макака маймунлари юк машинасидан чиқиб, қочиб кетди. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.

Округ шериф бошқармаси маълумотига кўра, ҳайвонлар гепатит С ва COVID-19 каби бир нечта вируслар билан зарарланган бўлган. Улар инсон саломатлиги учун хавф туғдиради. Бошқармага кўра, қочган маймунлар одамларга нисбатан тажовузкорлик кўрсатмоқда ва улар билан ишлашда махсус ҳимоя воситаларидан фойдаланиш зарур.

Бироқ Янги Орлеанда жойлашган Тулейн университети вакиллари бу маймунлар бошқа турга мансублигини ва юқумли эмаслигини билдирган. Маҳаллий полиция кейинчалик деярли барча маймунлар “йўқ қилинганини” маълум қилган, бироқ битта ҳайвон ҳануз топилмаган ва уни қидириш ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида битта маймун 22 млн киши истиқомат қиладиган бутун Шри-Ланкани электрсиз қолдирганди. Шундан сўнг, Шри-Ланкадаги ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари воқеа юзасидан расмийларга қарата кўплаб ҳазиллар билан чиққан.


Мақола муаллифи

Теглар

маймун Луизиана Миссисипи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг