АҚШда СССР ва Россия фойдасига “қулоқ”лик қилган собиқ агент вафот этди
Олам
−
07 Июнь 2023
9041АҚШ қамоқхоналар бюроси 20 йил давомида СССР, кейин эса Россия разведка хизматларига маълумотларни узатган собиқ Федерал қидирув бюроси агенти Роберт Ханссеннинг Колорадо штатидаги қаттиқ режимли қамоқхонада ўлганини маълум қилди.
Келтирилишича, 79 ёшли собиқ агент 2002 йилда жосусликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Қамоқхона ходимлари Ханссенни жорий йилнинг 5 июнь куни эрталаб ўз камерасида ўлик ҳолда топган. Ханссен табиий сабабларга кўра вафот этгани айтилмоқда.
Маълумотларга кўра, Ханссен 1976 йилда Федерал қидирув бюросига қўшилган ва 1985 йилда Совет Иттифоқига маҳфий маълумотларни узатишни бошлаган.
Ҳанссен 2001 йил февралида ҳибсга олинишидан бир неча ҳафта олдин уни кузатиш учун 300 га яқин бюро ходими жалб қилинган. Ханссен Виржиния чеккасидаги паркдаги “туйнук” орқали махфий материалларни ўтказаётганда қўлга олганидан кейин қамалган.
LiveБарчаси