АҚШда сайлов: 5 та Президент ким бўлишини топган олим ўз тахминини айтди
Олам
−
08 Август 2020
25514АҚШнинг бешта Президентини сайловда ғолиб бўлишини тўғри башорат қилган Америка университети профессори, сиёсатшунос ва тарихчи Аллан Лихтман 2020 йилдаги сайловларда ким сайланиши ҳақида тахминларини айтди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Тарихчи ғолибни аниқлаш учун “13 калит” деб номланган шахсий тизимидан фойдаланади. Унда иқтисодиёт, эгаллаб турган лавозими, ижтимоий кўтарилиш ва можаролар, шунингдек, номзоднинг шахсий сифатлари инобатга олинади.
Олим сайловда ким ғолиб бўлиши ҳақида фикр билдириб, Оқ уйнинг амалдаги раҳбари, уни тарк этишини тахмин қилди. Шу тариқа у Демократик партия вакили Жо Байденнинг ғалабасига ишора қилди.
Лихтман 1984 йилдаги сайловда ким муваффақият қозонишини тўғри айтганди. Ўшанда Рональд Рейган иккинчи муддатга сайланган. Олимнинг ўзини оқламаган ягона тахмини 2000 йилдаги сайлов билан боғлиқ. У Демократик партия вакили Альберт Горнинг ғалабасини тахмин қилган. Олий суд Флоридада овозларни санашни тўхтатиш тўғрисида қарор чиқармаганда Гор ҳақиқатан Президент бўлиши мумкин эди.
Аллан Лихтман – америкалик тарихчи ва сиёсатчи. У муаллифлик методи билан тўққизта сайловда ким ғолиб бўлишини тўғри айтган. 2016 йилда Трампнинг муваффақиятини ҳам башорат қилган, аммо ўшанда у импичмент сабаб кетишини ҳам тахмин қилганди.
LiveБарчаси