АҚШда савдо марказида отишма юз берди. 8 киши жароҳатланди
Олам
−
21 Ноябрь 2020
4738Кеча, 20 ноябрь куни АҚШнинг Висконсин штати Воватоса шаҳридаги савдо марказига номаълум шахс ҳужум қилди. Бу ҳақда маҳаллий полиция бошқармасининг Twitter`даги саҳифасига таяниб ТAСС хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, ҳужум натижасида саккиз киши жароҳат олган. Жабрланганларнинг барчаси шифохонага ётқизилган. Улар орасида ўспирин ҳам бор.
Жиноятчининг шахси ҳали аниқланмаган. Полиция келгунига қадар у воқеа жойини тарк этган.
LiveБарчаси