АҚШда самолёт қулаши ортидан 5 киши ҳалок бўлди
Олам
−
09:42
1202АҚШнинг Аризона штатида шаҳар четидаги аэропортдан ҳавога кўтарилган самолёт бир неча дақиқадан сўнг йўлдаги машиналар устига қулаб тушди. Бу ҳақда “New York Times” хабар берди.
Полициянинг маълум қилишича, самолёт Фениксдан шарқда жойлашган Меса шаҳридаги Falcon Field аэропортидан учишни бошлаганда қулаган. Федерал авиация маъмурияти маълумотларига кўра, Honda HA-420 енгил бизнес самолёти ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай аэропорт биноси ташқарисида ҳаракатланаётган автомобиллар устига қулаган.
“Самолёт ичида бўлган 5 нафар йўловчи ҳам вафот этган”, дейилади хабарда.
Шунингдек, полиция машина ичида бўлганлар орасида ҳалок бўлганлар ҳақида аниқ маълумот бермаган. АҚШ телевидениеларида аэропорт яқинидаги йўлда катта ёнғин чиққани кўрсатилган. Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши ва Меса органлари ушбу ҳолат юзасидан текширув олиб бориши айтилган.
Эслатиб ўтамиз, 26 октябрь куни Австралиянинг Сидней шаҳри жануби-ғарбида икки енгил самолёт ҳавода тўқнашиб кетиши оқибатида самолёт қулаб тушган ва уч киши ҳалок бўлганди.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси
06 Ноябрь