АҚШда Россия Байденни ҳурмат қилиши учун кутилмаган усул таклиф қилинди
Олам
−
05 Январь 2022
12688Америка расмийлари Эронга ядровий келишув бўйича босим ўтказиши керак, шунда Россия ва Хитой Президент Жо Байденни жиддий қабул қила бошлайди. Бу ҳақда кичик Жорж Бушнинг собиқ нутқ ёзувчиси Уильям Макгерн “The Wall Street Journal”да эълон қилган.
“Байденда нафақат Теҳронда ядровий бомба пайдо бўлишининг олдини олиш, балки Россия Президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпинни халқаро майдонда чора кўришдан олдин икки марта ўйлашга мажбур қилиш учун ажойиб имконият бор”, деган муаллиф.
Унинг фикрича, ҳозирча Оқ уйнинг риторикаси Пекин ёки Москвани танлаган ташқи сиёсат курсисидан четга чиқишга ишонтира олмади, бу эса Байденнинг дунё етакчилари орасида обрўси йўқлигидан далолат беради. Шундай қилиб, Макгерн Тель-Авив Эрондаги стратегик объектларга, хусусан, нефть омборларига ҳужум қилиши учун Исроилни қўшимча қуроллар билан таъминлашни таклиф қилмоқда.
Маълумот ўрнида, Владимир Путин ва Жо Байден 31 декабрга ўтар кечаси телефон орқали мулоқот қилди. Кремлга кўра, Оқ уй раҳбари Украина билан боғлиқ вазият юзасидан “кенг кўламли санкциялар” билан таҳдид қилган. Россия раҳбари бунга жавобан бу катта хато бўлишини, бу ҳолда муносабатларда тўлиқ танаффус бўлиши мумкинлигини айтган.