АҚШда полициячи ҳомиладор қора танли аёлни отиб ўлдирди (видео)
3-саҳифа
−
02 Сентябрь 2023
33613АҚШнинг Огайо штатида полиция ходими дўкондан спиртли ичимлик ўғирлашда гумон қилинган қора танли ҳомиладор аёлни отиб ташлади. Бу ҳақда “Fox News” хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур воқеа жорий йилнинг 24 август куни юз берган. Огайо штати полициясига шаҳар ҳудудидаги дўконда ўғирлик содир этилгани ҳақида хабар берилгач, тезкор гуруҳ белгиланган манзилга етиб келган. Автомобиллар тўхташ жойида гумонланувчининг машинаси орган ходимлари томонидан қуршаб олинган, бироқ Такия Янг исмли 21 ёшли аёл уларнинг талабларини бажаришдан бош тортиб, ҳаракатни давом эттирган.
Полициячиларнинг бодикамерасига тушиб қолган тасвирларда Янг унга қурол ўқталиб турган ходимнинг устига қараб машинасини ҳайдагани тасвирланган. Бу вақтда эса офицер ҳомиладор аёлга қарата ўқ узган.
Икки нафар фарзанднинг онаси, учинчисига ҳомиладор бўлган Такия Янг олган оғир тан жароҳати туфайли шифохонада жон берган.
LiveБарчаси