АҚШда отиб ўлдирилган ўзбекистонлик ўсмирнинг жанозасида шаҳар мэри иштирок этди
Олам
−
21 Июль 2023
17728Аввалроқ АҚШнинг Бруклин шаҳрида ўзбекистонлик 15 ёшли ўсмир отиб ўлдирилганди. Унинг дафн маросимида шаҳар мэри Эрик Адамс қатнашди. Бу ҳақда “New York Post” хабар берди.
Маълум қилинишича, отиб ўлдирилган Фаридун Мавлоновнинг жанозаси Sunset боғида бўлиб ўтган.
“У Америка чемпиони бўлишни ва Америкада Ўзбекистон байроғини кўтаришни хоҳларди. Биз у билан доимо фахрланардик”, дейди боланинг бувиси Умаро Камолова.
Шунингдек, унинг бувиси дафн маросимида иштирок этган Нью-Йорк ҳокими ва полициядан бундай фожиаларнинг олдини олишни илтимос қилган.
Сўзга чиққан мэр Эрик Адамс қотилликларни тўхтатиш учун расмийлар кўчаларни ўқотар қуроллардан тозалаши кераклигини айтган.
“Кўчаларимизда қурол жуда кўп, ёшларимиз орасида зўравонлик урчимоқда. Ҳозир шаҳримиз соясида ғазаб ва зўравонликни яшираётган ёшлар бор. Ҳаётимизни шаҳримиз болаларини қутқаришга бағишлаш бизнинг мажбуриятимиздир", дейди Адамс.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 июль куни 15 ёшли Фаридун Мавлонов исмли бола уйидан бир мил узоқликда отиб қўйилган. Оқибатда у 18 июль куни вафот этган.
Маълумотларга кўра, Фирдавс Мавлонов бундан 12 йил аввал оиласи билан бирга АҚШга кўчиб борган. Фаридун эса унинг олти фарзандидан бири бўлган. Вафотига қадар бола шаҳардаги Янги Утрехт юқори мактабида таҳсил олган.
LiveБарчаси