АҚШда Орол муаммосини кўтарган мактаб ўқувчиси
Интервью
−
30 Январь
7780АҚШда мактабда ўқиш ўқувчиларга кенг қамровли ва замонавий таълим тизими орқали билим олиш имкониятини тақдим этади. Мактаблар ўқувчиларни нафақат академик билимлар билан, балки жамиятда муваффақиятли бўлиш учун зарур бўлган ижтимоий, ижодий ва этика кўникмалари билан ҳам таъминлайди. Таълимда юқори даражадаги танлов ва эркинлик мавжуд бўлган бу ўлкада ўқувчилар турли йўналишларда мутахассислик танлаш имконига эга.
Бундан ташқари, уммонортида мактаб таълими ўзининг инклюзивлиги, инновацион методлари ва турли миллатлар ва маданиятлар билан бойлигини кўрсатади. Умуман олганда, АҚШда мактабда ўқиш ўзининг бой ва ранг-баранг имкониятлари билан ажралиб туради.
Бугун таҳсил сифати юқори бўлган давлатларда олий таълимни давом эттириш истагида юрган ёшларни учратиш янгилик эмас, баъзилари аллақачон бу мақсадларига эришган ҳам. Аммо хорижда университетда эмас, мактабда ўқиётган ўзбекистонликлар ҳақида ҳам биласизми? Мактаб таҳсилини қандай қилиб четда давом эттириш мумкин? Бунинг учун қандай талаблар даркор. Бугун бу ҳақда АҚШ мактабларида таълим олаётган 11-синф қорақалпоқ қизи Гулбадан Байниязова билан гаплашамиз.
“Ўзбекистон ва АҚШ мактаблари орасида осмон билан ердек фарқ бор. Биринчидан, Америка мактабларида сиз ўз фанларингизни ўзингиз танлашингиз мумкин. Масалан, сиз катта бўлганингизда доктор бўлишни хоҳласангиз, биология ва кимё каби фанларни олишингиз мумкин. Мен 7 та фан ўқийман, Ўзбекистонда эса бу рақам 14-15 та бўлади. Иккинчидан, мактабда расмий форма йўқ, кўп ўқувчилар ўзи хоҳлаган формада келади. Учинчидан, ўқувчиларнинг ўз синфлари, ўқитувчиларнинг ўз синфлари бор ва бу ерда турли синф ўқувчилари бир синфда ўқишлари мумкин. Бу дегани менинг алгебра дарсимда 9, 10, 11, 12-синф ўқувчилари ҳам аралашиб ўқийди, бўлиш йўқ”, дейди ўзбек ва уммонорти мамлакати таълим тизимини солиштириб берган қаҳрамонимиз.
FLEX дастури, Америка ва Ўзбекистондаги мактаблардаги таълим сифати, ўқувчиларнинг билим савияси, уммонортида ўзбек ва қорақалпоқ маданиятлари тарғиботига оид саволларга Гулбаданнинг жавобларини QALAMPIR.UZ'нинг YouTube-каналидаги тўлиқ интервьюда билиб олинг.
LiveБарчаси
Тренддагилар


