АҚШда нефть захиралари ҳақидаги хабарлар олдидан нарх кўтарилди

Олам 6494
image

Бугун, 15 июнь куни эрталабки савдоларда Brent нефтининг нархи бир баррель учун 121 долларгача кўтарилди. 

Кеча, 14 июнь куни сўнгги аукционда ушбу маркадаги нефтнинг бир баррели нархи 125,19 долларга етди ва кунни 121,17 доллар даражасида якунлади. 

15 июнь куни соат 09:38 ҳолатига кўра, элита маркали нефть нархи 0,37 фоизга ошиб, бир баррель учун 121,62 долларни ташкил қилди. WTI маркали нефть фючерслари нархи бир баррель учун 119,33 долларни ташкил этди. 

Нархларнинг ошишига АҚШ Федерал захира тизими (ФЗТ)нинг фоиз ставкаси бўйича қарори олдидан таклиф хавотирлари ва ноаниқлик сабаб бўлмоқда.

ОПЕКнинг сўнгги ҳисоботига кўра, май ойида дунёда нефть қазиб олиш ўтган ойга нисбатан кунига 150 минг баррелга камайиб, 98 миллион 750 минг баррелга тушди. 

ОПЕК глобал нефть талаби бўйича ўз прогнозини ўзгаришсиз қолдириб, бозорлардаги ноаниқликка ишора қилди. Бозорлар, шунингдек, Халқаро энергия агентлигининг 15 июнь куни эълон қилинадиган нефть бозори маълумотларига эътибор қаратмоқда. 

Пул бозорлари 75 базавий пунктга ставка кўтарилишини назарда тутганига қарамай, ФЗТ турли хил вариантларга эга, бу эса инвесторларни эҳтиёткор бўлишига олиб келади. 

ФЗТнинг аниқроқ позицияга эга бўлиш эҳтимоли иқтисодиёт ва нефтга бўлган талаб билан боғлиқ хавотирларни кучайтиради.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 207
Рейтинг: 3
Теглар
t
×