АҚШда Миллий гвардия вертолёти ҳалокатга учради. Қурбонлар бор

World

image

Кеча, 8 март куни АҚШнинг Техас штатида Миллий гвардия вертолётининг қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, бир киши жароҳатланган. Бу ҳақда ABC телеканали хабар берди.

“АҚШ-Мексика чегараси яқинида вертолёт қулаши оқибатида уч киши ҳалок бўлди”, дея хабар берган телеканал Мудофаа вазирлиги расмийсига таяниб.

Билдирилишича, жануби-ғарбий чегара патруль миссиясига тайинланган UH-72 Lakota вертолёти кеча, жума куни маҳаллий вақт билан соат 14:50 да Мексика билан чегарага яқин Ла Грулла шаҳрида ўтказилган операция вақтида ҳалокатга учраган. Икки аскар ва бир чегара хизмати ходими ҳалок бўлган, яна бир аскар яраланиб, шифохонага ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойи бошларида Россия таркибидаги Карелия республикасида Ми-8 вертолёти Онега кўли узра парвоз пайтида ҳалокатга учраган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends