АҚШда коронавирус билан боғлиқ вазият жиддийлашиши кутилмоқда

Олам 2954
image

АҚШда жорий йил февраль ойининг ўрталарида COVID-19 қурбонлари сони 500 минг кишига етади. Бу ҳақда АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг бўлажак директори Рошель Валенски маълум қилган. 

"Февраль ўрталарига қадар ушбу мамлакатда коронавирус қурбонлари сони ярим миллионга етиши кутилмоқда", дейилган баёнотда. 

Валенскининг таъкидлашича, АҚШ Янги йил байрамидаги саёҳатлар "натижасини" энди кўради.

Унинг фикрига кўра, байрам саёҳатлари "шифохонага ётқизилиш ва ўлимнинг юқори даражаси"га олиб келади.

Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирусга чалинганлар 24 млн 482 минг 50 нафарни ташкил қилмоқда. Мамлакатда 407 минг 202 нафар бемор коронавирус қурбони бўлган. Иккала кўрсаткич бўйича ҳам АҚШ дунёда биринчи ўринда туради.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 99
Рейтинг: 3
t
×