АҚШда Колумбнинг ҳайкалини бузиб ташлашди

Олам 7792
image

АҚШда бир гуруҳ намойишчилар Ричмонддаги (Виржиния штати) Бёрд-паркда ўрнатилган Христофор Колумб ҳайкалини (1451-1506) бузиб ташлашди ва уни кўлга отиб юборишди. Бу ҳақда маҳаллий WRIC телеканали маълум қилмоқда.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, намойишчилар учта арқондан фойдаланиб, ҳайкални синдириб ташлашган. Кейин уни яқин атрофдаги кўлга судраб бориб, сувга отиб юборишган. Иштирокчилардан бири кейинчалик тадбир олдиндан режалаштирилмаганлигини таъкидлади. Бироқ унгача ҳайкални бузишга бир неча бор чақириқ қилинган эди.

5 июнь куни Виржиния губернатори Ральф Нортэм (демократ) намойишчиларни ғазаблантирадиган яна бир ёдгорликни – Америка Конфедератив Штатлари (АКШ) Бош қўмондони генерал Роберт Ли (1807-1870) ҳайкалини таъмирлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Штат бошлиғи бу ишини "қулга айлантирилган одамларни сотиб олиш ва сотишга асосланган тизимга" ҳурмат билан муносабатда бўлмаслик кераклиги билан изоҳлади. 

Ҳозирги кунда ушбу ёдгорлик Моньюмент-авенюда - шаҳарнинг асосий кўчасида жойлашган бўлиб, у ерда Америка жанубида қулдорлик тарафкашлари бўлган ҳарбийлар раҳбарларига кўплаб ёдгорликлар ўрнатилган. АҚШдаги фуқаролар уруши даврида Ричмонднинг ўзи (1861-1865) Конфедерациянинг пойтахти бўлган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 279
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×