АҚШда Колорадодаги фалокатдан кейин Boeing 777 самолётлари текширувдан ўтказилади

Олам

image

Аввалроқ, АҚШнинг Колорода штатида United Airlines авиакомпаниясининг Boeing 777 самолётининг мотори ёниб, унинг қопламаси Денвер шаҳрида одамлар уйига тушгани ҳақида хабар берган эдик. Самолёт двигателдаги носозлик сабаб ортга қайтиб, талафотсиз қўниб олганди.

АҚШнинг Фуқаро авиацияси федерал агентлиги (FAA) мазкур ҳодисадан кейин Boeing 777 самолётларини текширишга қарор қилди. Бошқарма Pratt & Whitney PW4000 двигатели билан жиҳозланган Boeing 777 самолётларини текширмоқчи, шу сабабдан 24 та шу турдаги ҳаво лайнерининг парвозларини вақтинча тўхтатди.

“Денверда Boeing 777 самолёти двигатели ишламай қолгани сабабли авиация хавфсизлиги бўйича мутахассислар гуруҳи билан маслаҳатлашгандан сўнг, мен уларга Pratt & Whitney PW4000 двигателли Boeing 777 самолётларини зудлик билан ёки интенсив текширувдан ўтказишни талаб қиладиган фавқулодда вазиятларда учишга рухсат берадиган йўриқномани беришни буюрдим”, деган FAA раҳбари Стив Диксон.

Япония ҳукумати ҳам худди шу турдаги двигателга эга Boeing’лар эксплуатациясини тўхтатишга қарор қилди ва FAA билан бирга тегишли маълумотни тўпламоқда. Расмий Токио бундай самолётларга эга маҳаллий авиакомпаниялар All Nippon Airways ва Japan Airlines авиакомпанияларини ушбу тақиқловдан хабардор қилди.

Маълумот учун, кеча, 21 февраль куни бортида 231 нафар йўловчи ва 10 нафар экипаж аъзоси бўлган Boeing 777-200 самолётининг двигателларидан бири парвоз вақтида ишламай, ёна бошлаган. Моторнинг ажралиб кетган қисмлари аҳоли хонадонига тушган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Boeing 777

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг