Ҳавода двигатели ёниб кетган самолёт қисмлари аҳоли яшаш манзилига қулади (видео) 

Олам 15565

Америка ОАВ ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари йўловчи ташувчи “Boeing 777” самолёти двигатели қисмларининг Колорадо штатидаги аҳоли яшаш пунктларига қулаши тасвирланган видеоларни эълон қилмоқда.

Маълум бўлишича, “United Airlines” авиакомпаниясининг Денвердан Гонолулуга парвоз қилган самолёти носозлик туфайли ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай қўнишга мажбур бўлган. Бунга лайнер двигателларидан бирида чиққан ёнғин сабаб бўлган. Парвоз пайтида ва двигатель қолдиқларининг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.

Тасвирга олинган видеолавҳаларга кўра, ёнғин чиққан двигателнинг қисмлари турар-жой мажмуасига тушган.

 

Самолёт қисмлари тушган Брумфилд шаҳрининг полицияси аҳолидан двигатель қисмларига тегмаслик ва зудлик билан расмийларга хабар беришни сўраган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 374
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×