АҚШда Капитолийга автомобилда бостириб кирган ҳайдовчи отиб ўлдирилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Кеча, 2 апрель куни АҚШ Конгресси биноси жойлашган Капитолий тепалигига ҳужум уюштирилди. 25 ёшли йигит автомобилда парламент биносига киришга уринган ва полиция томонидан тўхтатилган. Бу ҳақда “NBC News” хабар берди.

CNN телеканалининг маълум қилишича, автомобиль ҳайдовчиси назорат пунктига урилганидан сўнг, ундан чиқиб, пичоқни очиқдан-очиқ ўйната бошлаган. Полиция уни отишга мажбур бўлган ва қамоққа олган. Гумонланувчи қўлга олинганида ҳали ҳушида бўлган. Аммо кейинроқ вафот этган

BBC нашрининг ёзишича, Капитолийга бостириб кирган шахс автомобилда икки полиция ходимига жароҳат етказган ва улардан бири вафот этган

Маълумотларга кўра, Капитолийга автомобилда бостириб киришга уринган шахс 25 ёшли Ноа Грин бўлган.

Ҳодиса туфайли Капитолий биносига кириш ва чиқиш жойлари ёпилган, ходимларга деразаларга яқинлашиш тақиқланган. АҚШ Федерал тергов бюроси, аллақачон, Капитолий полициясига ёрдамга келган.

Эслатиб ўтамиз, 6 январь куни ҳам Капитолийга ҳужум бўлганди. Унда АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп тарафдорлари Конгресс биносига бостириб кириб, конгрессменларга президентлик сайловлари натижаларини маъқуллашга тўсқинлик қилган. Ўша ҳужум оқибатида беш киши ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

136

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг