АҚШда қор бўрони қурбонлари сони 80 га яқинлашди

Олам

image

Америка Қўшма Штатларида қор бўрони ва совуқ туфайли 78 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда NBC маълумот берди.

Ўлим ҳолатлари Колорадо, Канзас, Кентукки, Огаё, Небраска, Миссури, Оклахома, Мичиган, Жанубий Каролина, Теннесси, Висконсин, Иллинойс ва Вермонтда қайд этилган.

Нью-Йорк расмийлари ҳаво исиши билан сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан хавотирда.

Қор бўронлари вақтида кўпчилик ўз машиналарида ўлик ҳолда топилган, яна бир неча киши қорни тозалаш вақтида юрак хасталигидан вафот этган. 

Эслатиб ўтамиз, АҚШда қор бўрони жорий йилнинг 25 декабрь кунидан бошланди. 27 декабрда эса АҚШ Президенти Жо Байден Нью-Йоркда қор бўрони туфайли фавқулодда ҳолат жорий этди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг