АҚШда федерал ҳукумат фаолияти қисман тўхтатилди

Олам

image

Қўшма Штатларда кеча, 31 январь тонгидан бошлаб федерал ҳукуматнинг айрим тузилмалари фаолияти қисман тўхтаб қолди. Бунга сабаб бир қатор идоралар учун молиялаштириш тасдиқланмагани. Ушбу ҳолат АҚШ Конгресси Сенати бир кун аввал молиявий йил охиригача бўлган харажатлар бўйича қонун лойиҳалари пакетини маъқуллаганига қарамай юз берган. Бу ҳақда Америка ОАВ хабар берди.

Хабарларга кўра, Сенат томонидан тасдиқланган ҳужжатлар ҳозирча АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси томонидан кўриб чиқилмаган. Қуйи палата ҳозир танаффусда бўлиб, унинг йиғилиши эртага, 2 февралга белгиланган. Шу вақтгача федерал тузилмаларнинг бир қисми молиялаштирилмасдан қолмоқда.

Қайд этилишича, АҚШ Ички хавфсизлик вазирлигини молиялаштириш масаласи баҳсли бўлиб қолмоқда. Мазкур вазирлик тасарруфида иммиграция ва чегара хизматлари фаолият юритади. Айнан шу йўналиш бўйича келишувга эришилмагани қисман “шатдаун”нинг асосий сабаби бўлган.

Мутахассислар баҳосига кўра, ишларнинг тўхташи қисқа муддатли бўлиши мумкин. Агар Вакиллар палатаси қонун лойиҳалари пакетини маъқуллаб, Президент уни имзоласа, федерал идораларни молиялаштириш яқин кунларда қайта тикланиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ ҳукумат федерал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг