АҚШда фаластинлик 3 талаба қуролли ҳужумга учради
Олам
−
28 Ноябрь 2023
6294АҚШнинг Вермонт штатида 48 ёшли эркак 3 нафар фаластинлик талабани ўлдиришга уринганликда гумонланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 25 ноябрь куни кечқурун номаълум шахс кўча бўйлаб кетаётган уч кишига қарата тўппончадан ўқ узган. Оқибатда уларнинг ҳар учаласи турли даражада жароҳат олган.
“Жабрланганларнинг икки нафари қониқарли аҳволда, бирининг эса аҳволи оғир”, дейилади хабарда.
Аниқлик киритилишича, улар Берлингтон шаҳрида ўқиётган асли фаластинлик талабалар бўлган. Манбага кўра, 26 ноябрь куни шаҳар полицияси мазкур жиноятга алоқадорликда айблаб, 48 ёшли Жейсон Итонни қўлга олган.
Унинг отишма жойи рўпарасидаги бинода жойлашган квартирасида тинтув ўтказиш чоғида полиция тўппонча топган ва натижада гумонланувчининг иши судга оширилган.
“The Wall Street Journal” нашрининг хабар беришича, кеча, 27 ноябрь куни АҚШ суди Бурлингтонда фаластинлик талабаларга қуролли ҳужум уюштирганликда гумон қилинган Жейсон Итонни қотилликка уринишда айблаган. Суд мажлисида Итонга учта айблов қўйилган бўлиб, судланувчи умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Бироқ гумонланувчи ўз айбини тан олмаяпти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь