АҚШда дунёдаги энг қиммат дори рўйхатдан ўтказилди

Саломатлик

image

Америка Қўшма Штатларида дунёдаги энг қиммат дори воситасидан фойдаланишга рухсат берилди. Препаратнинг бир инъекцияси тахминан 3,5 миллион долларга тушади. Бу ҳақда “Oddity Central” хабар берди.

Препарат Hemgenix деб аталади. Уни ишлаб чиқувчилар фикрича, дори ёрдамида одам гемофилия – қон ивишининг бузилишидан халос бўлади. Ҳозиргача стандарт муолажалар беморларнинг қонида етишмаётган оқсил миқдорини етарли даражада ушлаб туриш учун доимий инъекцияларни талаб қилган, аммо янги дори туфайли гемофилия билан оғриган беморларга буткул даволаниш учун препаратнинг бир дозаси етарли бўлади.

Бироқ муаммо шундаки, бир шиша Hemgenix 3,5 миллион доллар туради, бу эса препаратни тарихдаги энг қиммат дорига айлантиради. Бироқ, юқори нархга қарамай, экспертларнинг фикрига кўра, препарат муваффақиятга эришиш имкониятига эга. Негаки, гемофилия учун мавжуд даволаш усуллари ҳам катта пул талаб қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

дори

Баҳолаганлар

882

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made