АҚШда Бош прокурорлар Байденга қарши судга шикоят қилди

Олам 6550
image
-

АҚШнинг 21 штати Бош прокурорлари Президент Жо Байден маъмуриятига қарши Америка-Канада чегарасида жойлашган Keystone XL қувурининг қурилишини тўхтатиш тўғрисидаги фармон юзасидан судга мурожаат қилди. Бу ҳақда Техас Бош прокурори Кен Пакстоннинг баёнотига асосланиб хабар берилган.
Судга даъво аризалари берганларнинг фикрига кўра, Байден АҚШ Конгресси томонидан ўрнатилган энергия сиёсатини бир томонлама ўзгартириш ҳуқуқига эга эмас.

Техас штати федераль округ судига берилган даъво аризасида штат Бош прокурорлари Президентнинг қувурни тўсиб қўйиш тўғрисидаги фармонини бекор қилишни талаб қилмоқда.

"АҚШ Конституциясига биноан халқаро ёки давлатлараро тижоратни тартибга солиш ваколати Президентга эмас, Конгрессга тегишли", деган Бош прокурорлар.

Эслатиб ўтамиз, Жо Байден ўз лавозимига киришганидан сўнг дарҳол
Keystone XL қувурининг Канада ва АҚШ чегарасида қурилишини тақиқловчи фармонни имзолади.

Канада Бош вазири Жастин Трюдо Вашингтоннинг бу қадамидан Оттаванинг кўнгли қолганини маълум қилган.

Объект қурилиши Барак Обама маъмурияти томонидан атроф-муҳитга таҳдид бўлганлиги сабабли тўсиб қўйилган эди, аммо Дональд Трамп ушбу қарорни қайта кўриб чиққанди.

Аввалроқ, АҚШнинг 12 штати расмийлари Жо Байденни халқ саломатлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадида имзолаган фармони учун судга берганди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 232
Рейтинг: 3
t
×