АҚШда бензин нархи рекорд даражага етди
Олам
−
14 Май 2022
18261АҚШда бензин нархи тарихий максимумини янгилаб, бир галлон учун (3,785 литр) ўртача 4,43 долларга етди. Бу ҳақда Америка автоуловчилар ассоциацияси веб-сайтида эълон қилинган.
Таъкидланишича, бир галлон бензиннинг ўртача нархи 4,43 долларга етган, бу бир ҳафта олдинги нархдан 15 центга қиммат. Ёқилғи ҳар доим қимматроқ бўлган Калифорния штатида бир галлон бензин ўртача 5,87 долларни ташкил этмоқда. Шу билан бирга, Мэриленд штатидаги баъзи ёқилғи қуйиш шохобчаларида юқори октанли ёқилғи учун аллақачон 6 доллар сўрашмоқда.
Нефть стратегик захирадан чиқарилиши бошланган жорий йилнинг апрель ойи бошидан бери бензин нархи бироз пасайган бўлса-да, май ойининг биринчи кунларида у яна ўса бошлаган.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 8 март куни АҚШ Президенти Жо Байден Россия энергетика маҳсулотлари импортини тақиқлашини эълон қилди, шундан сўнг бензин нархи рекорд даражага кўтарилди.
АҚШда бир галлон бензин учун ўртача 4,33 долларлик тарихий энг юқори кўрсаткич 11 март куни қайд этилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь