АҚШда автомобиль оломон устига бостириб кирди. Қурбонлар бор (видео)

Олам 11205
image
-

Кеча, 21 ноябрь куни АҚШнинг Висконсин штатидаги Уокешо шаҳрида ўтказилаётган Рождество парадида автомобиль оломон устига бостириб кирди.  

Маҳаллий полиция автомашинанинг урилиши натижасида 20 дан ортиқ киши жароҳатлангани ва бир неча киши ҳалок бўлганини маълум қилди. 

Таъкидланишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ушбу ишни ўрганиш учун “одамларда қизиқиш уйғотган шахс”ни қўлга олиб, одамларни уриб юборгани тахмин қилинаётган йўлтанламасни топган. 

Сўнгги маълумотларга кўра, шифохоналарга етказилганлар сони 40 нафардан ошган.
Шифохоналардан бирига уч киши оғир аҳволда, тўрт киши оғир тан жароҳатлар билан, олти киши қониқарли ҳолатда ётқизилган. Шунингдек, 5 киши ҳалок бўлган.

Қайд этилишича, жароҳатланганлар орасида католик руҳонийси ва католик мактаби ўқувчилари ҳам бор. Маълум қилинишича, воқеадан АҚШ Президенти Жо Байден ҳам хабардор қилинган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 400
Рейтинг: 3
t
×