АҚШда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш қачондан бошланиши айтилди

Олам

image

АҚШ Ҳукумати жорий йилнинг 11 ёки 12 декабридан аҳолини коронавирусга қарши эмлашни бошламоқчи. Бу ҳақда АҚШ Президентининг маслаҳатчиси, коронавирусга қарши вакцина тайёрлашни тезлаштириш бўйича давлат дастури раҳбари Монсеф Слауи маълум қилди.

Жума куни Германиянинг BioNTech фармацевтик компанияси ва унинг америкалик ҳамкори Pfizer ўзларининг коронавирусга қарши вакцинасини рўйхатдан ўтказиш учун АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идорасига (FDA) мурожаат қилишган.

Ушбу ташкилот уч ҳафта давомида аризани ўрганиб чиқади. Кейин уни мустақил экспертлар жамоаси ҳам текширади. Уларнинг мажлиси 10 декабрга белгиланган.

Слауининг сўзларига кўра, препарат маъқулланса, уни америкаликларга тарқатиш эртаси куниданоқ бошланиши мумкин.

“Бизнинг режа вакциналарни эмлаш жойларига тасдиқланганидан кейин 24 соат ичида етказиб беришдир. Шунинг учун тасдиқланганидан кейинги иккинчи кун – 11 ёки 12 декабрь”, деган мутахассис.

Аввалроқ, Американинг бошқа бир фармацевтик компанияси Moderna ўзининг вакциналарини 25-37 доллардан сотиши мумкинлигини маълум қилганди. Компания вакциналари 94,5 фоизгача самарадорлик кўрсатган.

BioNTech ва Pfizer компаниялари ишлаб чиқарган вакцина 90 фоизлик самарадорлик кўрсатган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

135

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг