АҚШда ҳукуматнинг Исроилни қўллаётганига қарши намойишлар бошланди

Олам

image

Дунё эътибори 7 октябрда бошланган Исроил–ҲАМАС урушига қаратилди. 29 кундан бери давом этаётган урушда Исроил мактаб, масжид, черков ва шифохоналарни ажратмай, тинч аҳоли устига бомба ёғдирмоқда. Ғарб "қотил Исроил"нинг Ғазода тинч аҳолини қирғин қилишини қўллаб-қувватлар экан , бегуноҳлар тарафида бўлган одамлар тақиқларга қарамай кўчаларга чиқди, деб ёзмоқда "ahaber" нашри.

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Исроилнинг геноцидига қарши Фаластинни қўллаб-қувватлаётган намойишчилар шаҳар марказида тўпланиб, Фаластин байроқлари ва мурожаатлар ёзилган баннерларни кўтариб, урушни тўхтатишни талаб қиляпти. Намойишда яҳудий гуруҳлари ҳам иштирок этмоқда.

Ғазода Исроил томонидан ўлдирилган болаларга эътибор қаратиш учун Нью-Йоркда тўпланган намойишчилар "Исроил бомбардимон қилмоқда, АҚШ тўлаяпти. Айтинг-чи, бугун қанча мурғак болани ўлдирдингиз?" шиорлари билан қичқирмоқда.

АҚШнинг Калифорния штатидаги Окленд портига кириб келган ўнлаб одамлар, Исроилга қурол-яроғ етказиб бераётган ҳарбий кема олдида норозилик намойишини ўтказди.

"Окленд портига кириш йўллари аллақачон тўсиб қўйилган. Намойишчиларнинг АҚШ томонидан Исроилнинг ҳарбий қўллаб-қувватланишига қарши норозиликлари авж олмоқда", дейилади Нью-Йоркда жойлашган ABC7 телеканалининг хабарида. 

Намойишда қатнашган Халқаро порт ва омборлар ассоциацияси аъзоси Кларенс Томас улар тўлаётган солиқлар "аёллар ва болаларга қарата ўқ узаётган қуролларга сарфланаётгани"дан афсусланишини айтиб, "долларларни АҚШ фуқаролари манфаати учун янада фойдали нарсаларга сарфлаш мумкин"лигини билдирган.

АҚШ пойтахти Вашингтонда ҳам Исроилнинг Ғазога ҳужумларини тўхтатиш ва АҚШдан Исроилга ёрдам беришни бас қилиш талаби билан норозилик намойишлари ўтказилади.

"Вашингтонга Миллий юриш: Эркин Фаластин" номи остида уюштириладиган намойишга 30 минг киши қатнашиши кутилмоқда.

Ноҳукумат ташкилотлар, жумладан тинчлик тарафдори бўлган яҳудий гуруҳлари томонидан уюштирилаётган намойишлар Freedom Plaza майдонида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Бу ердаги нутқлардан сўнг намойишчилар Оқ уй атрофини айланиб, Исроил ҳужумларига қарши “ўт очишни тўхтатиш”га чақирадилар ҳамда Жо Байден маъмуриятидан АҚШнинг Исроилга ёрдамини тўхтатишни сўрашади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Исроил намойишлар Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг