АҚШда ҳайвон ўргатувчиси йўлбарс ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди

Олам

image

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни АҚШнинг жанубий қисмидаги Оклахома штатида жойлашган ёввойи табиат қўриқхонасида ишлаган ҳайвон ўргатувчиси Раян Эсли қарамоғидаги йўлбарслардан бирининг ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Growler Pines Tiger” қўриқхонаси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

Маълумотларга кўра, мураббий йўлбарс билан машқ пайтида унинг ҳужумига учраган ва ёрдамчилар етиб келгунича жон таслим қилган.

“Раян ўз ҳаётини йўлбарсларни ҳимоя қилиш ва уларга ғамхўрлик қилишга бағишлаган. У бу соҳага иштиёқи жуда баланд мураббий ва ёввойи табиат ҳимоячиси эди. Унинг жасорати, раҳм-шафқати ва ёввойи табиатга содиқлиги ҳеч қачон унутилмайди. Раяннинг оиласига ҳамдардлигимизни билдирамиз”, дейилади қўриқхона баёнотида.

Ҳайвонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи фаоллар фожиа юзасидан муносабат билдириб, шоу ва томошаларда ёввойи ҳайвонлардан фойдаланишни тўхтатишга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Африканинг Ғарбий соҳилида жойлашган Кот-дʼИвуар республикасида бегемот 14 нафар йўловчини олиб кетаётган қайиқни ағдариб юбориши оқибатида бир неча киши ҳалок бўлганди.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Оклахома Growler Pines Tiger

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг