АҚШ ҳусийлар масаласида Хитойдан ёрдам сўраган – FT

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари Хитойдан Эронни Қизил денгиздаги тижорий кемаларга ҳужум қилаётган ҳусийларга таъсир ўтказишга ундашни сўради, аммо Пекиндан арзирли жавоб бўлмади. Бу ҳақда америкалик расмийларга таяниб, “Financial Times” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, сўнгги уч ой ичида Қўшма Штатлар юқори мартабали хитойлик амалдорлардан Эронга Яқин Шарқдаги кескинликни кучайтирмаслик ва ҳусийларни жиловлаш ҳақида огоҳлантириш беришни бир неча бор сўраган. 

“Бу масалани АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан, унинг ўринбосари Жонатан Финер ва АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Хитой томони билан муҳокама қилди”, деб ёзади газета.

Аммо, АҚШ расмийларининг айтишича, Хитойнинг Эронга қандайдир йўл билан таъсир ўтказишга урингани ҳақида Пекиннинг Қизил денгизда кемалар хавфсиз ўтишига чақирган баёнотидан бошқа далиллар кам.

Маълумот учун, ҳусийларнинг Қизил денгиздаги кемаларга ҳужумларига жавобан АҚШ Ямандаги нишонларга саккиз марта зарба берган, хусусан, икки марта Буюк Британия билан қўшма операция ўтказган. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ямандаги ҳусийлар вакили ҳаракат Қизил денгиздаги Россия, Хитой ёки Германия кемаларига ҳужум қилиш ниятида эмаслигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Хитой ҳусийлар Қизил денгиз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made