АҚШ Ямандаги портни вайрон қилди

Олам

image

АҚШ ҳарбийлари Яманнинг Рас-Исо портини вайрон қилди. Бу ҳақда бугун, 18 апрелга ўтар кечаси АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Х ижтимоий тармоғида хабар берди.

Қайд этилишича, нефть танкерларини ҳам қабул қилган порт Ямандаги ҳусийларга иқтисодий ва ҳарбий манфаатларини таъминлашда ёрдам берган.

“Эрондан кўмак олаётган ҳусийлар ёқилғидан ўзларининг ҳарбий амалиётларини қўллаб-қувватлаш, назорат воситаси сифатида фойдаланишади ва импортдан келадиган даромадни чўнтагига солиб, иқтисодий фойда олишади. Бу ёқилғи Яман халқига қонуний йўл билан таъминланиши керак”, дейилади CENTCOM баёнотида.

Билдирилишича, АҚШнинг Рас-Иса портига зарбаларидан “тинчликда яшашни истаган Яман халқига зарар етказиш мақсад қилинмаган”.

Айни пайтда Яман ҳусийлари АҚШнинг портга ҳужуми оқибатида 38 киши ҳалок бўлгани, яна 102 киши яраланганини маълум қилган.

Яманга ҳаво ҳужумлари

7 март куни ҳусийлар Исроилга инсонпарварлик ёрдамининг Ғазога киришига рухсат бериш учун тўрт кун муҳлат беришларини эълон қилиб, акс ҳолда, Исроилга қарши денгиз амалиётларини қайта бошлаш билан таҳдид қилди.

15 март куни эса АҚШнинг Президенти Дональд Трамп Truth Social платформасидаги баёнотида ҳарбийларга Ямандаги ҳусийларга қарши “кенг миқёсдаги зарба” беришни буюрганини эълон қилди.

Бунга жавобан ҳусийлар етакчиси Абдулмалик ал-Ҳусий ҳужумлар давом этса, Америка самолётлари ва жанговар кемалари нишонга олинишини ва денгиз блокадалари АҚШга қадар узайтирилишини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Яман ҳусийлар Рас-Исо порти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг