АҚШ вакцина тасдиқланиши билан аҳолига тарқатилишига ваъда берди

Олам

image

АҚШда ишлаб чиқарилаётган коронавирусга қарши вакциналар тасдиқлангандан кейин 24 соат ичида аҳолига тарқатилиши мумкин. Бу ҳақда 24 сентябрь куни Америка раҳбари Дональд Трамп Шарлотт шаҳрида тарафдорлари олдидаги нутқида маълум қилди

Трампнинг таъкидлашича, АҚШда коронавирус таъсиридан ўлимлар сони апрель ойидан буён 85 фоизга камайган. 

"АҚШ маъмурияти рекорд вақт ичида тўртта вакцинани ишлаб чиқмоқда. Вакцина жорий йил охиригача ёки ундан ҳам олдин тарқатилади", деди Президент. 

Маълумот учун, Американинг "Johnson & Johnson" компанияси 23 сентябрь куни ўзининг коронавирусга қарши вакцинаси клиник синовларининг учинчи босқичини бошлаганди.

АҚШ Ҳукумати "Johnson & Johnson" компаниясига вакцина ишлаб чиқариш учун 456 миллион доллар ажратган. Америка маъмурияти шу каби лойиҳаларга, умумий ҳисобда 12 миллиард доллар сармоя киритган


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп Трамп

Баҳолаганлар

71

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг