АҚШ ва Россия ўртасида катта можаро чиқарадиган омил очиқланди
Олам
−
19 Март 2022
26362Америка ҳарбий хизматчилари Украинадаги урушга жалб этилмайди, бу Россия билан ҳеч ким истамайдиган кенг кўламли можарога олиб келиши мумкин. Бу фикрни АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин айтган.
“Президент [Жо Байден] бизнинг қўшинларимиз Украинадаги можарода иштирок этмаслигини аниқ айтди”, деган Остин.
Унинг сўзларига кўра, Украинада “учиш тақиқланган ҳудудни жорий этиш ва сақлаш учун [АҚШ] ҳавода назоратни қўлга киритиши керак бўларди ва бу, ўз навбатида, Россия самолётлари билан ҳам ўзаро алоқани англатади”.
Бундан ташқари, Пентагон раҳбарининг сўзларига кўра, РФнинг Украина, Россия ва Беларусдаги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини ҳам сафдан чиқариши, йўқ қилиши, керак бўлади.
“Шундай қилиб, биз Россия билан тўқнаш келган бўлардик. Гап икки ядровий давлат ҳақида кетяпти. Ҳеч ким уларнинг можарога аралашишини истамайди. Бу минтақа ва бутун дунё учун ёмон бўларди”, деган у.
Маълумот ўрнида, Байден Америка қўшинлари Украинага киритилмаслигини бир неча маротаба таъкидлаган.
LiveБарчаси