АҚШ ва Кобул ғирромлик қилди – “Толибон”

Олам

image

"Толибон" ҳаракати вакиллари АҚШ билан эришилган келишув, расмий Вашингтон ва уни қўллаб-қувватлаётган Афғонистон ҳукумати томонидан бузилганлигини айтишди. Бу ҳақда кеча, 5 апрель куни "Tolo News" нашри хабар берди.

Гуруҳ вакилларининг сўзларига кўра, АҚШ ва расмий Кобул, "Толибон"нинг беш минг маҳбусини озод қилиш ҳақидаги келишувни бузди. Бундан ташқари, "Толибон"нинг таъкидлашича, афғон кучлари АҚШ ҳарбийлари кўмаги билан толибларнинг позицияларига ҳужум қилмоқда.

Ўз баёнотида, "Толибон" АҚШ ва Афғонистон ҳукуматини келишувга риоя қилишга чақирди. Шунингдек, афғонлараро музокаралар натижасида алоҳида сулҳ битими имзоланмагунча «афғон ҳукуматининг ҳар қандай постига ҳужум қилиши» мумкинлигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, 29 февраль куни Қатарда бўлиб ўтган маросимда АҚШ ва "Толибон" 18 йилдан ортиқ давом этган урушни якунлаш мақсадида тинчлик битимини имзоладилар. Сулҳ шартларида 14 ой ичида чет эл қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилиши ва март ойида маҳбуслар алмашинуви ҳақида бандлар бор. Шунингдек, сулҳда афғонлараро тинчлик мулоқоти бошланиши кўзда тутилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон АҚШ Толибон

Баҳолаганлар

324

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг