АҚШ ва Британия Яман ҳудудига янги зарбаларини берди
Олам
−
23 Январь
4615Австралия, Баҳрайн, Канада ва Нидерландия томонидан қўллаб-қувватланган АҚШ ва Буюк Британия ҳарбийлари кеча, 22 январь куни Ямандаги ҳусийлар нишонларига янги зарбаларини берди. Бу ҳақда иттифоқчиларнинг қўшма баёнотида маълум қилинди.
Айтилишича, аниқ бошқариладиган ракета ҳужумлари ҳусийларнинг Қизил денгиздаги савдо ва ҳарбий кемаларга ҳужумларига жавоб бўлган.
Ҳужжатга кўра, саккизта нишон, жумладан ерости омбори, шунингдек, ракета ва ҳаво кузатуви инфратузилмаси билан боғлиқ объектларга зарба берилган. Иттифоқчиларнинг иддаосига кўра, ушбу ҳаракатлар "ҳусийларнинг глобал савдо ва бегуноҳ денгизчилар ҳаётига таҳдид солиш учун фойдаланадиган имкониятларини бузиш ва заифлаштириш" учун амалга оширилмоқда.
Яман матбуотига кўра, ҳужумлар мамлакатнинг бошқа ҳудудлари қатори пойтахт Сана шаҳрига ҳам берилган.
Қайд этиш жоизки, бу АҚШнинг Ямандаги нишонларга саккизинчи зарбаси ва Буюк Британия билан иккинчи қўшма операцияси. Унда USS Eisenhower авиаташувчисининг америкалик қирувчилари иштирок этди. Операцияда Британия ҳаво кучларининг тўртта Typhoon қирувчиси ҳам қўшилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “The Washington Post” АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти Ямандаги ҳусийларга қарши узоқ муддатли ҳарбий кампания ўтказиш режаларини ишлаб чиқаётганини ёзганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь