АҚШ ва Ҳиндистон Украинадаги урушни тўхтатишга чақирди 

Олам

image

Вашингтон ва Нью-Деҳли Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда АҚШ ва Ҳиндистон Мудофаа ва Ташқи ишлар вазирлари иштирок этган “икки плюс икки” форматидаги музокаралар якунлари бўйича қўшма баёнотда айтилади.  

“Вазирлар Украинада кучайган гуманитар инқирозга жавоб бериш бўйича ўзаро саъй-ҳаракатларни кўриб чиқди ва унинг кенгроқ оқибатларини баҳолади. Улар жанговар ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирди”, дейилади Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган ҳужжатда. 

Таъкидланишича, вазирлар тинч аҳоли ҳалок бўлишини сўзсиз қоралаган. 

“Улар замонавий дунё тартиби БМТ Низоми, халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилиш, барча давлатларнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги асосида қурилганини таъкидлади”, дейилади қўшма баёнотда. 

Маълумот ўрнида, кеча, 11 апрель куни Вашингтонда бўлиб ўтган учрашувда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен, Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар, АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин ва унинг ҳиндистонлик ҳамкасби Ражнатх Сингх иштирок этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

352

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг