АҚШ Ўзбекистонга 2,8 млн долларлик ҳарбий техника совға қилди

Жамият 20929
image

АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонининг ўринбосари генерал-майор Вендул Хаглер Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Махсус операциялар кучларига 50 дона Polaris MRZR енгил-тактик жанговар автомашиналарини совға қилди. Бу ҳақда  АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Махсус тезкор қўшинлар бошқармаси бошлиғи махсус тезкор қўшинлар номидан техникаларни қабул қилиб олган. 

"Ускуналар АҚШ Мудофаа вазирлигининг “Ҳамкорлар салоҳиятини ошириш” дастури доирасида тақдим этилган. Автомобиллар 2,8 миллион долларга баҳоланган ва Американинг Ўзбекистонга ҳадя қилинган мудофаа маҳсулотларининг бир қисмидир", дейилади хабарда.

Ҳарбий техникаларни топшириш маросимида Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округи қўмондонлиги, Ўзбекистон, АҚШ Марказий қўмондонлиги қуруқликдаги қўшинлари ҳамда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси вакиллари иштирок этган.

Фарангиз Салимова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1116
Рейтинг: 3
t
×