АҚШ Ўзбекистонда ўтадиган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида қатнашмайдими?

Спорт

image

Жорий йилнинг 1-14 май кунлари Тошкент шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилади. АҚШ жамоаси Тошкент мундиалида иштирок этмаслиги мумкин. Бу ҳақда АҚШ бокс федерацияси расмий сайти хабар берди.

АҚШнинг ЖЧда иштирок этмаслигига сабаб, Халқаро бокс ассоциацияси (IBA)нинг Россия ва Беларусь боксчиларига ўз байроқлари остида иштирок этишга рухсат бергани бўлмоқда. Шунингдек, АҚШ 15-31 март кунлари Нью-Делида ўтказиладиган аёллар ўртасидаги ЖЧда ҳам қатнашиш ниятида эмас.

Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳам Тошкент мундиалига қизғин тайёргалик кўрмоқда. Айни вақтда ўзбек боксчиларнинг бир қисми Венгрияда ўтказилаётган халқаро турнирда иштирок этаётган бўлса, бир қисми Тошкент шаҳрида машғулот ўтказмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг