АҚШ Ўзбекистон билан алоқаларни мустаҳкамлашга умид қилмоқда – Трамп
Жамият
−
01 Сентябрь 8364 1 дақиқа
Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон билан мавжуд алоқаларини мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги имкониятларини очишга умид қилмоқда. Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан йўллаган табригида сўз боради.
“Америка Қўшма Штатлари халқи номидан Сизга ва Ўзбекистон халқига мамлакатингиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан энг эзгу тилакларимизни йўллайман. Бу унинг тарихи ва бой маданиятини эслаш учун қувончли сабабдир”, дейилади Трампнинг табригида.
Қайд этилишича, Ўзбекистон мустақилликка эришганидан буён икки мамлакат ўртасидаги жадал стратегик шерикликка ҳисса қўшадиган муҳим ислоҳотларни давом эттирмоқда. Томонлар умумий манфаатларни илгари суриш, жумладан, чегараларни мустаҳкамлаш, икки томонлама савдо ва инвестицияларни кўпайтириш, диний эркинлик ва минтақавий барқарорликни таъминлаш йўлида биргаликда салмоқли ишларни амалга оширган.
“Қўшма Штатлар мавжуд алоқаларни мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги имкониятларини очишга умид қилмоқда. Сизга ва фуқароларингизга Мустақиллик байрами муносабати билан бахт-саодат ва энг эзгу тилакларимни билдираман”, дейилади мактубда.
Live
Барчаси