АҚШ украиналикларни қуролдан фойдаланишга ўқитишни тезлаштирди

Олам 5631
image
-

АҚШ ҳукумати Украина ҳарбийларини Ғарб қуроллари, жумладан гаубица ва ҳужумчи дронлардан фойдаланишга ўргатиш тезлигини оширмоқда. Бу ҳақда “The Hill” газетаси хабар берган.  

Пентагон вакилларига таянган материалда таъкидланишича, ҳозирда Европада гаубица, дрон ва радарлардан фойдаланиш бўйича юзлаб украиналик аскар ўқитилмоқда. Қайд этилишича, “АҚШ ҳарбийлари Украина кучларини қурол ишлатишга ўргатиш суръатини оширмоқда”. 

Айтилишича, “шу кунга қадар 220 дан ортиқ украиналик Америка артиллерия қурилмалари, хусусан, М777 гаубицаларидан фойдаланиш бўйича ўқитилган”. 

“1 май куни яна 20 нафар украиналик аскарлар янги Phoenix Ghost дронидан фойдаланиш бўйича бир ҳафталик ўқув курсини тамомлади, 121 та шундай қурилма Украинага юборилди”, дейилган хабарда.

Пентагон вакилига кўра, 50 дан ортиқ украиналик шу ҳафта машғулотларга киришади. Таъкидланишича, Америка томони тайёргарликдан ўтган украиналиклар мамлакатга қайтганидан сўнг ўз маҳоратини бошқа ҳарбий хизматчиларга ўргатишини кутмоқда.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 162
Рейтинг: 3
t
×