АҚШ Украинага йилнинг сўнгги ёрдам пакетини ажратди 

Олам

image

Америка Қўшма Штатлари Украинага 250 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини, жумладан, ҳаво мудофаа тизимлари, HIMARS ракета тизими ва артиллерия учун ўқ-дорилар юбормоқда. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди. 

Унинг таъкидлашича, бу Украинага 2023 йилда кўрсатилаётган сўнгги ёрдам пакетидир.

Пентагон маълумотларига кўра, унга қуйидагилар киради:

  • NASAMS ҳаво мудофааси тизимлари учун қўшимча ўқ-дорилар;
  • Stinger зенит ракеталари;
  • ҳаво мудофаа тизимининг таркибий қисмлари;
  • HIMARS учун қўшимча ўқ-дорилар;
  • 155 мм ва 105 мм калибрли артиллерия снарядлари;
  • TOW ракеталари;
  • Javelin ва АТ-4 танкка қарши тизимлари;
  • 15 миллиондан ортиқ ўқ-дорилар;
  • шовқинларни бартараф этиш учун портловчи ўқ-дорилар;
  • эҳтиёт қисмлар, тиббий асбоб-ускуналар, техник хизмат кўрсатиш ва бошқа ёрдамчи ускуналар.

Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби ушбу пакет жўнатилгандан сўнг маблағ тугашини ва шунинг учун Конгресс Украинага ёрдам бериш учун маблағни тасдиқлаш жараёнини тезлаштириши кераклигини айтди.

Конгрессда демократлар ва республикачилар ўртасидаги келишмовчилик туфайли сентябрь ойидан бери Украинага маблағ ажратиш бўйича муҳокамалар давом этмоқда. Оқ уй иттифоқчиларга ёрдам кўрсатиш учун 106 миллиард доллар сўради, шундан 61,3 миллиард доллар Украина учун ажратилиши назарда тутилган. Бироқ, Республикачилар партияси АҚШнинг Мексика билан чегарасини мустаҳкамламасдан ва ноқонуний миграцияни чекламай туриб, Украина ва Исроил учун траншларни келишишдан бош тортмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made