АҚШ Украинага қурол етказишни урушдан олдин бошлагани маълум бўлди 

Олам

image

АҚШ Россия ҳужуми бошланишидан анча олдин Украинага қурол етказиб турган. Бу ҳақда Пентагон вакили Жон Кирби маълум қилди.  

“АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти босқиндан анча олдин қурол-яроғ етказиб турган. Президент Украинага берган биринчи миллиард долларга ҳалокатли қуроллар ёрдами ҳам киради. Қўшма Штатлар, Канада, Британия ва бошқа иттифоқчилар аслида украиналикларни тайёрлашга ёрдам берган”, деган у. 

Ўтган ҳафта АҚШ Президенти Жо Байден Украинага қўшимча ҳарбий ёрдам берилишини эълон қилганди. Шу билан бирга, давлат раҳбари Конгресс томонидан бундай ёрдам кўрсатиш учун ажратилган маблағлар амалда тугатилганини эслатган. 

Кеча, 10 май куни АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси Украинага мисли кўрилмаган миқдорда қарийб 40 миллиард долларлик қўшимча ёрдам пакетини маъқуллади. АҚШ маъмурияти аввалроқ берган хабарга кўра, бунгача Жо Байден президентлиги бошланганидан бери ушбу мақсадлар учун камида 4,5 миллиард доллар, жумладан, Россия ҳужуми бошланган 24 февралдан бошлаб 3,8 миллиард доллар ажратилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

536

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг