АҚШ Украинага биринчи марта NASAMS етказиб берди

Олам

image

АҚШ Украинага биринчи иккита NASAMS зенит-ракета мажмуасини (ЗРМ) топширди. Бу ҳақда 25 октябрь куни NASAMS ишлаб чиқарувчиси, Американинг Raytheon Technologies компанияси бош директори Грег Хейс CNBC телекомпаниясига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Биз ҳозиргина иккита NASAMS тизимини етказиб бердик. Бир неча ҳафта олдин биз иккита [мажмуани] [АҚШ] ҳукуматига топширдик. Бугун аллақачон улар Украинада жойлаштирилмоқда”, дейди Raytheon Technologies бош директори.

Ўтган ҳафта Пентагоннинг юқори мартабали расмийси журналистларга АҚШ расмийлари яқин ҳафталарда Киевга биринчи NASAMS ҳаво мудофаа тизимларини топшириши кутилаётганини айтди. 11 октябрь куни Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби АҚШ расмийлари “яқин келажакда” дастлабки иккита NASAMS мажмуасини Киевга топширишини айтганди. Унинг сўзларига кўра, жами АҚШ Украинага саккизта шундай тизим етказиб бериш ниятида. Етказиб бериш Украина хавфсизлигини таъминлаш ташаббуси доирасида амалга оширилиши режалаштирилган, бу эса Пентагон заҳираларидан тўғридан-тўғри жиҳозларни этказиб беришни эмас, балки АҚШ мудофаа вазирлиги томонидан ишлаб чиқарувчилар билан шартномалар тузишни назарда тутади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин NASAMS

Баҳолаганлар

648

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made