АҚШ Украинага бир неча юз миллион долларлик қурол етказиб беради
Олам
−
28 Октябрь 2022
2721АҚШ ҳукумати Украинага 275 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этишга қарор қилди, бу пакетга HIMARS ялпи реактив ҳужум тизимлари учун ўқ-дорилар киради. Бу ҳақда кеча, 27 октябрь куни “Associated Press” хабар берди.
Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби CNN телеканалида ҳарбий ёрдам кўрсатилиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.
Агентлик манбаларига кўра, ушбу ёрдамнинг ажратилиши 24 соат ичида расман эълон қилиниши мумкин. Янги пакет асосан ўқ-дориларни ўз ичига олади. Улар Пентагон омборларидан берилади.
Нашрнинг таъкидлашича, Киевга кўрсатилаётган ёрдамнинг навбатдаги қисмига АҚШ аввалроқ Украинага бермаган янги қуроллар киритилмайди.
“Ўйлашимча, жуда тез орада АҚШдан Украинага қўшимча ҳарбий ёрдам етказилади. Президент [Жо Байден] аввалроқ айтганидек, биз буни қанча вақт керак бўлса, давом эттирамиз”, дейди Кирби бошловчининг тегишли саволига жавоб бериб.
Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар “аллақачон 20 дан ортиқ ёрдам пакетини тақдим этган”.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь